Узбек O'zbek
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида жаҳон рекорди ўрнатилди
Душанба, 11 Феврал
7615

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида жаҳон рекорди қайд этилди. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

Самарқанддаги ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2002 йил туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон чемпионатининг қизлар ўртасидаги баҳсларида, -64 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этаётган Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 97 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда мусобақа олтин медали билан бир қатор мазкур вазн тоифасида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади.

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, ўсмирлар ўртасида олимпиада чемпиони бўлган Файзуллаева силтаб кўтаришда 121 кг, жами 218 кг натижа билан ўз вазн тоифасида тенгсиз деб топилди.

Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида йигитлар ва қизлар ўнтадан вазн тоифасида баҳс юритишди. Беш кун мобайнида ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 250 нафардан зиёд ўғил-қизлар иштирок этишди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз