Узбек O'zbek
Моуриньо Россияда ўзига янги иш топди
Душанба, 11 Феврал
8204

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо тез орада телевидениедаги фаолиятига қайтади.

RT хабарига кўра, португалиялик мутахассис март ойидан бошлаб ушбу каналда эфирга узатилувчи «Майдон четида Жозе Моуриньо билан» шоусини олиб боради. У кўрсатувда ЕЧЛ плей-оффи доирасидаги ўйинлар ҳақида ўз тахминларини билдириб, эксперт фикрини баён этади.

«ЖЧ-2018ни RT`да ёритиб бориш мен учун қимматли тажриба бўлган эди. Шундай ажойиб жамоа билан ҳамкорликни давом эттириш имконияти туғилганидан жуда хурсандман», – деб айтган Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо охирги иш жойи «МЮ»дан 2018 йилнинг декабрь ойи ўрталарида бўшаган эди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз