Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» бошқа мураббий қидириш ишларини тўхтатди
Душанба, 11 Феврал
6726

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг клубдаги келажаги борасида якуний тўхтамга келди, деб хабар бермоқда The Sun.

Манбага кўра, раҳбарият бошқа мураббий қидириш ишларини тўхтатган ва норвегиялик мутахассис билан ҳамкорлик муддатини узайтиришга қарор қилган. Бу ҳақда жорий мавсум охирида расман маълум қилинади.

45 ёшли Сульшер «МЮ»ни 2018 йил 19 декабрида Жозе Моуриньонинг истефосидан кейин қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа барча мусобақалар доирасида 11та ўйин ўтказиб, улардан 10тасида ғалаба қозонди, бир учрашувда дуранг қайд этди. Тўплар нисбати – 28:7.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз