Узбек O'zbek
«Эйр Форс» бош мураббийи: «Пахтакор»нинг чап қанот ярим ҳимояси катта муаммо бўлиши мумкин»
Душанба, 11 Феврал
5425

Осиё Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги «Пахтакор» – «Эйр Форс» (Ироқ) жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан меҳмонлар бош мураббийи Босим Қосим жамоа таркибида йўқотишлар борлигини маълум қилди.

«Ўйинга яхши ҳозирлик кўришга интилдик. Ироқ чемпионати давом этмоқда, охирги икки беллашувда жиддий рақиблар билан дуранг ўйнадик. Эртага уч нафар етакчи футболчимиз – Амжед Раҳим, Карар Набил ва Али Ҳосни жароҳат туфайли ўйнай олишмайди.

Биз рақибни имкон борича ўрганишга интилдик. Бу жамоа анча кучли. Чап қанот ярим ҳимояси катта муаммо яратиши мумкин», – дея таъкидлаган Босим Қосимнинг сўзларини келтирмоқда «Пахтакор» матбуот хизмати.

«Биз яхши кайфиятдамиз. Жамоамизга жароҳатланган ўйинчилар ёрдам бера олмайди, аммо аҳил бўлиб зарур натижага эришишга интиламиз», – дея мураббийнинг сўзларига қўшимча қилди ҳимоячи Саад Нотиқ.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»-«Эйр Форс» учрашуви «Пахтакор» марказий стадионида эртага, 12 февраль куни бўлиб ўтади. Баҳс соат 15:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз