Узбек O'zbek
Де Йонг «Реал»га қарши майдонга туша олмаслиги мумкин
Душанба, 11 Феврал
5245

«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасидаги «Реал»га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Fox Sports маълумотига кўра, нидерландиялик футболчининг белида шикастланиш бор. У шу сабабдан шанба куни ички чемпионатдаги «Ҳераклес»га қарши баҳсда захирага олинган эди.

«Аякс»–«Реал» учрашуви 13 февраль куни Амстердамда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг ўтган ойда «Барселона» билан шартнома имзолаган эди. Унинг трансфер қиймати 75 млн еврони ташкил этган, бу миқдор бонуслар ҳисобига 11 млн еврога ошиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз