Узбек O'zbek
«Бавария» Жанубий Корея футбол федерацияси билан ҳамкорликни қўлга қўйди
Душанба, 11 Феврал
991

Жанубий Корея футбол федерацияси ва «Бавария» клуби ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда немис клуби расмий сайтида маълум қилинган.

Келишув ўзаро тажриба алмашиш, ёш ва иқтидорли футболчиларни ўқитиш ва  машғулотларга янги методикаларни жорий этиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни кўзда тутади. Шу билан бирга, мураббийлар алмашинуви, биргаликда семинарлар ўтказиш, ёшлар миқёсида ўртоқлик учрашувлари ва машғулот лагерларини ташкил этиш кабилар ҳам битимда ўз аксини топган.

Қайд этиш керак, Германия чемпиони 2018 йил май ойида Япония футбол федерацияси билан ҳам шунга ўхшаш шартнома имзолаган эди. Мюнхен клуби кейинги йилларда Таиланд, Япония ва Хитойда футбол мактаблари фаолиятини йўлга қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз