Узбек O'zbek
«Барселона»нинг Ла Лигадаги голли серияси барҳам топди
Душанба, 11 Феврал
3678

«Атлетик» ва «Барселона» Испания чемпионатининг 23-турида Бильбаода баҳс олиб бориб, голсиз дурангга имзо чекишди.

Шу тариқа, «Барса»нинг Ла Лигада 37 ўйинга чўзилган голли серияси барҳам топди. Каталония клуби ички чемпионатда охирги марта бундан бир йил олдин – 2018 йил 11 февраль куни «Хетафе» дарвозасига йўл топа олмаган эди.

Қўшимча қилиш жоиз, «кўк-анорранглилар» 25 йил ичида илк маротаба мавсумнинг ҳар икки ўйинида «Атлетик»ни мағлуб эта олмади. «Камп Ноу»даги биринчи баҳс 1:1 ҳисоби билан тугаганди. Бундай ҳолат 1993/94 мавсумида кузатилган, ўшанда Каталонияда меҳмонлар 3:2 ҳисобида устун келиб, Бильбаода кечагидек нурсиз дуранг қайд этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз