Узбек O'zbek
Ғалабали йўлга қайтган «Ювентус» ва «Интер», гол уришни «унутаётган» «Наполи» – Италияда тур воқеалари  
Душанба, 11 Феврал
2347

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 23-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча воқеалар юз берди.

«ЮВЕНТУС» ҒАЛАБАЛИ ЙЎЛГА ҚАЙТДИ

Италия Кубогини ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, қаторасига 2та ўйиндан бери ғалаба қозонолмаётган «Ювентус» сафарда «Сассуоло» билан ўйнади ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Дастлабки дақиқалар мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. Бўлим ўрталарида «Ювентус» вазиятни тенглаштирди ва ҳисобни очди. 23-дақиқада Роналдунинг узоқ масофадан берган кучли зарбасидан сўнг, дарвозабони Консильи тўпни қайтара олди. Унга ҳаммадан биринчи етиб келган Хедира дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Иккинчи бўлим ҳам «Ювентус»нинг устунлигида ўтди. 70-дақиқада бурчак зарбасидан оширилган тўпни Роналду боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди. 86-дақиқада Роналду етказган тўпни Жан дарвозанинг бурчагига аниқ йўллаб, якуний натижага нуқта қўйди.

Бу ғалабадан сўнг, «Ювентус» 63 очко жамғариб, пешқадамликни мустаҳкамлади. «Сассуоло» 30 очко билан 11-ўринин эгаллаб турибди.

Сассуоло – Ювентус 0:3 (0:1, 0:2)
10 февраль, «Читта-дель-Триколоре» стадиони
Голлар: 0:1 – 23 Хедира, 0:2 – 70 Роналду, 0:3 – 86 Жан.
Сассуоло – Консильи, Лирола, Маньяни, Пелузо, Рожерио, Бурабия (Маньянелли, 79), Сенси, Локателли, Берарди, Эл-Бабакар (Бога, 59), Журичич (Матри, 56).
Ювентус – Шченсни, Де Шильо, Ругани, Касерес, Алекс Сандро, Бернардески (Дибала, 83), Хедира (Бентанкур, 66), Пьянич, Матюиди (Жан, 85), Манжукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (6), Алекс Сандро (27), Маньяни (30), Бурабия (38), Лирола (90).

«НАПОЛИ» САФАР ЎЙИНЛАРИДА ГОЛ УРИШНИ «УНУТДИ»

«Наполи» сафарда «Фиорентина» билан ўйнади. Жамоалар жуда чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Аммо, футболнинг тузи ҳисобланадиган голлар урилмади. Ҳужумларни аниқ якунлаш борасида ҳар иккала жамоа ҳам жуда оқсади. Қайд қилиш жоизки, неаполликлар сафардаги қаторасига 4та ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилолмаяптилар.

Биринчи бўлимда «Наполи»да имкониятлар кўпроқ бўлди. Зелиньски, Кальехон ва Ғуломнинг жуда кучли зарбаларини дарвозабон Ляфон қайтара олди. Мезбонлар ҳужумчиси Кьеза эса дарвозабон Мерет билан юзма-юз қолган вазиятда ноаниқ зарба берди.

Иккинчи бўлимда вазият тенглашди. «Фиорентина» ҳам бир неча хавфли вазиятларни ярата олди, аммо «Наполи» ғалабага яқинроқ эди. Милик учта ажойиб вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаларини дарвозабони Мерет қайтаришга муваффақ бўлди.

Бу натижадан сўнг, «Наполи» 52 очко билан 2-ўринда, «Фиорентина» эса 32 очко билан 10-ўринда бормоқда.   

Фиорентина – Наполи 0:0
9 февраль, «Артемио Франки» стадиони
Фиорентина – Лафон, Чеккерини, Пеццелья, Ганцко (Витор Уго, 57), Дабо, Фернандеш, Верету, Бираги, Кьеза, Муриэль, Жерсон (Миральяс, 69; Симеоне, 81).
Наполи – Мерет, Хюсай, Максимович, Кулибали, Мариу Руй (Ғулом, 6), Кальехон, Аллан, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье (Верди, 77), Мертенс (Милик, 62).
Огоҳлантиришлар: Дабо (42), Верету (50), Кальехон (54), Зелиньски (57), Ғулом (72), Максимович (90).

«ИНТЕР» МУВАФФАҚИЯТСИЗ СЕРИЯГА БАРҲАМ БЕРДИ

«Интер» сафарда «Парма» билан ўйнади ва 1:0 ҳисобидаги жуда қийин ғалабани қўлга киритди. 1-бўлимда мезбонлар ташаббусга эга бўлиб, бир неча хавфли вазиятларни ярата олишди. Жервиньо тўпни эгаллаб олиб, жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. «Интер» эса рақиб дарвозаси олдида имкониятларга эга бўлмади.

2-бўлимда меҳмонлар фаолроқ ўйнадилар. Жамоа катта куч билан ҳужумга отланди ва кетма-кет хавфли вазиятларни вужудга келтира бошлади. Весинонинг кучли зарбасидан сўнг, дарвозабон Сепе қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Брозовичнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида «Интер» ўз ниятига етди. Наингголан оширган тўпни Мартинес аниқ зарба билан дарвозага йўллади.

Натижада «Интер» қаторасига 3та ўйиндан иборат ғалабасиз серияга барҳам берди ва 43 очко билан 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. «Парма» 29 очко билан 12-ўринга тушди.

Парма – Интер 0:1 (0:0, 0:1)
9 февраль, «Эннио Тардини» стадиони
Гол: 0:1 – 79 Мартинес.
Парма – Сепе, Якопони, Бруну Алвеш, Бастони, Гальоло, Куцка (Спрокати, 84), Скоццарелла (Штулац, 77), Барилла, Силигарди (Биабиани, 58), Инглезе, Жервиньо.
Интер – Ҳанданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Весино, Брозович, Жоау Мариу (Мартинес, 77), Наингголан (Гальярдини, 88), Перишич, Икарди (Соареш, 90).
Огоҳлантиришлар: Весино (37), Гальоло (61), Наингголан (85), Биабиани (89).

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ЙЎЛЛАНМАСИ УЧУН КУРАШ ҚИЗДИ

Чемпионлар Лигаси йўлланмасини берувчи 4-ўрин учун кураш жуда қизғин кечмоқда. Айни пайтда «Милан», «Аталанта», «Рома» ва «Лацио» клублари кучли тўртликка кириш учун асосий даъвогар бўлиб туришибди. Бу турда уларнинг барчаси ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

«Милан» ўз майдонида «Кальяри»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 39 очко жамғариб, 4-ўринни сақлаб қолди. «Аталанта» ўз уйида СПАЛ билан беллашиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. «Рома» сафарда «Кьево»ни 3:0 ҳисобида «ер тишлатган» бўлса, «Лацио» «Эмполи»ни кичик ҳисобда енгди. Учала жамоа ҳам 38 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси ҳудудидан 1 очко ортда бормоқда.

23-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ

7 февраль

Лацио – Эмполи 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 42, пенальти Кайседо.

8 февраль

 Кьево – Рома 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 9 Эл-Шаарави, 0:2 – 18 Жеко, 0:3 – 51 Коларов.

9 февраль

Фиорентина – Наполи 0:0

Парма – Интер 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 79 Мартинес.

10 февраль

Болонья – Женоа 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 17 Дестро, 1:1 – 33 Лерагер.

Торино – Удинезе 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 31 Айна.

Четлатиш: Де Майо (90, Удинезе).

Аталанта – СПАЛ 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 8 Петанья, 1:1 – 57 Иличич, 2:1 – 79 Сапата.

Сампдория – Фрозиноне 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 25 Чиофани.

Сассуоло – Ювентус 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 23 Хедира, 0:2 – 70 Роналду, 0:3 – 86 Жан.

Милан – Кальяри 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 13, автогол Чеппителли, 2:0 – 22 Лукас Пакета, 3:0 – 62 Пёнтек.

А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ

18 - Криштиану Роналду (Ювентус, 5 пен)

16 - Дуван Сапата (Аталанта, 1), Кшиштоф Пёнтек (Милан, 2), Фабио Куальярелла (Сампдория, 4)

12 - Аркадиуш Милик (Наполи)

11 - Франческо Капуто (Эмполи, 1), Чиро Иммобиле (Лацио, 2)

9 - Мауро Икарди (Интер, 3)

23-ТУРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

А СЕРИЯ 24-ТУР ЎЙИНЛАРИ

15 февраль

Ювентус - Фрозиноне

16 февраль

Кальяри - Парма

Аталанта - Милан

17 февраль

СПАЛ - Фиорентина

Женоа - Лацио

Удинезе - Кьево

Эмполи - Сассуоло

Интер - Сампдория

Наполи - Торино

18 февраль

Рома - Болонья

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз