Узбек O'zbek
Агуэро икки тарихий маррани забт этди
Душанба, 11 Феврал
4040

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛ 26-турида «Челси» дарвозасига учта тўп киритди.

Squawka маълумотига кўра, Агуэро ушбу натижадан сўнг Эрик Бук ва Томми Жонсондан ўзиб кетиб, «Манчестер Сити»нинг АПЛдаги энг яхши тўпурарига айланди.

У, шунингдек, Премьер-лига тарихида энг кўп ҳет-трик муаллифи бўлган Алан Ширерга етиб олди. Ҳар икки футболчи 11 маротабадан ҳет-трик қайд этишган.

30 ёшли аргентиналик ҳужумчи АПЛнинг жорий мавсум тўпурарлари баҳсида ҳам «Ливерпуль» аъзоси Муҳаммад Салоҳга тенглашиб олди. Эндиликда ҳар икки ҳужумчи ҳисобида 17тадан гол бор.

Яна бир факт – якка Агуэронинг ўзи янги йилдан буён Англия чемпионатида «Челси»дан кўпроқ гол урди: 2019 йил бўйича Серхиода 7, «кўклар» ҳисобида 6та гол бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз