Узбек O'zbek
«Ювентус» Дибала ўрнига икки футболчи номзодини кўриб чиқмоқда
Якшанба, 10 Феврал
8758

«Ювентус» аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибалага ўринбосарлар қидиришни бошлади.

Tuttosport хабарига кўра, «Ювентус» мавсум охирида Криштиану Роналду келгач, асосий таркибдан тушиб қолган Дибалани сотиб юбормоқчи.

Айни вақтда туринликлар аргентиналик футболчи ўрнига икки номзодни кўриб чиқмоқда. Улардан бири «Реал» яримҳимоячиси, Солари билан зиддият туфайли асосий таркибдаги ўрнини йўқотган Иско ҳисобланади.

Иккинчи номзод ҳам «қаймоқранглилар» жамоаси футболчиси, айни вақтда «Бавария»да ижара асосида тўп сураётган Хамес Родригесдир. Жорий мавсум якунида колумбиялик футболчининг ижара муддати тугаб, яна «Реал»га қайтиши кутилмоқда.

Бундан аввалроқ Искога «Манчестер Сити» ҳам даъвогарлик қилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз