Узбек O'zbek
Тухель Каванининг ҳолати ҳақида маълумот берди
Якшанба, 10 Феврал
4736

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель клубнинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Бугунги ҳолатга кўра яхши янгиликлар йўқ. У тиббий тестлар топширди. Менимча у «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда иштирок этиши жуда ҳам қийин.

Биз тестлар натижаларини кутамиз. Клуб бу ҳақда расман маълумот беради. Менимча бу маълумот биз учун яхши хабар бўлмайди. Менда озгина умид бор, аммо илк текширув натижалари яхши чиқмаганди.

Мен ҳаяжонланмоқдаман, бизга муҳим футболчилар ёрдам бера олмайди. «МЮ»дек жамоага қарши Чемпионлар лигасидаги ўйинда муҳим футболчилар майдонда бўлишлари керак, бундай ўйинларда босим катта бўлади», – деган Тухель.

«Юнайтед»га қарши ўйинларни «ПСЖ»нинг бошқа бир ҳужумчиси Неймар ҳамда яримҳимоячи Марко Верратти ҳам ўтказиб юборади.

«МЮ» «ПСЖ» ўртасидаги биринчи учрашув 12 февраль куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз