Узбек O'zbek
Фото: «Атлетико» «Реал» билан ўйиндаги баҳсли ҳолатлар суратларини намойиш қилди
Якшанба, 10 Феврал
13404

«Атлетико» клубининг расмий твиттерида Испания чемпионатининг 23-турида «Реал»га қарши ўйиндаги (1:3) баҳсли вазиятлардан скриншотлар келтирилди.

Клуб аккаунтидаги стоп-кадрларга ўйчан смайлик илова қилинган.

«Атлетико» эътиборни 3та эпизодга қаратган.

Иккинчи бўлим бошида «Реал» яримҳимоячиси Каземиро  «Атлетико» ҳужумчиси Альваро Моратага оёқ қўйган, аммо арбитр Хавьер Эстрада Фернандес қоида бузилишини қайд этмаган.

Биринчи бўлим охирида эса рефери Хосе Хименеснинг Винисиус Жуниорга қўполлиги учун пенальти белгилаган, бу вазиятда ҳакам қўполлик жарима майдони ташқарисида ёки ичкарисида бўлганини аниқлаш учун видеотакрорга (VAR) мурожаат қилган, лекин якунда қарорини ўзгартирмаган.

«Атлетико» шунингдек, 55-дақиқада Моратанинг голи офсайд туфайли бекор қилинганини ҳам эслатиб ўтган. Бу вазиятда Альваро Мората гол урган вазиятда ҳакам офсайд қайд этди. Тасвирлардан кўриниб турибдики, «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси тўп узатилиши вақтида собиқ жамоадошлари билан битта чизиқда турган.

«Реал» «Атлетико»ни қарийб икки йилдан буён илк марта мағлуб этди. 2017 йил майидан кейин жамоалар барча турнирлар доирасида жами 5 марта тўқнашган: уч марта дуранг қайд этилган, бир марта Симеоне жамоаси асосий вақтда ғалаба қозонган, яна бир марта (Европа Суперкубоги ўйинида) – қўшимча вақтда ғалаба қозонилган. «Атлетико» «Реал»га охирги марта 2016 йилнинг ноябрида ўз уйида ютқазганди (0:3).

«Атлетико» қаторасига икки ўйинда мағлуб бўлди, жамоа охирги марта бундай ҳолатга 2016 йилнинг ноябрида тушганди.

«Реал» чемпионатда қаторасига бешинчи ўйинда ғалаба қозонди (тўплар нисбати – 14:4). Жамоа охирги марта бундай серияни 2016/17 йилги мавсумда (қаторасига 6 ғалаба, плюс янги чемпионатнинг илк туридаги ғалаба).

Солари жамоаси энди Ла Лигада иккинчи ўринни мустаҳкамлади. «Барселона» билан орадаги фарқ 5 очкога қисқарган. 3 март куни Мадридда Класико ўйини бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз