Узбек O'zbek
АПЛда энг кўп маош Санчесда. Европадаги футболчи ва мураббийларнинг маошлар бўйича рейтинги
Якшанба, 10 Феврал
11564

Франциянинг Equipe нашри Европа клублари бош мураббийлари ва футболчиларини маошлар миқдори бўйича таснифлади.

Неймарнинг маоши Мбаппеникидан икки баробар кўп
Францияда энг кўп ҳақ олувчи 10 футболчидан 9 нафари «ПСЖ» аъзоларидир. Парижликлар клуби футболчилари орасида эса Неймар ойига 3,06 миллион евро олади (қўшимча бонуслар ҳам бор). Солиқлар чиқариб ташланган ҳолатда, унинг ойлик маоши миқдори 2,6 миллион еврони ташкил қилади. Унинг йиллик маоши миқдори солиқлар чиқариб ташланганида 30 миллион еврога тенг. Килиан Мбаппенинг маоши эса уникидан анча кам: ойига 1,7 миллион евро. У солиқлар чиқариб ташланган ҳолатда ойига 1,4 миллион евро, йилига 17 миллион евро олади.

«ПСЖ» футболчиларининг солиқ харажатларини қоплаш учун, «мажбурий бонус»лар тўлайди.

Европадаги энг кўп маош олувчи 10 футболчидан 5 нафари Испания чемпионатида
Булар Коутиньо, Бэйл, Суарес, Гризманн ва Месси. Қайд этиш керакки, Испания – сайёрадаги солиқ қонунчилиги энг мураккаб давлатдир. Шу вақтгача бу ерда Месси, Неймар, Роналду, Хаби Алонсо, Маскерано, Жозе Моуриньо ва бошқа кўплаб таниқли шахслар солиқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган. Испанияда футболчиларнинг солиққача бўлган маошлари миқдори юқори, масалан, Неймарда бу 3,06 млн еврони ташкил қилса, Гризманнда бу миқдор кўпроқ. Аммо Неймар йилига қўлга 30 миллион евро олса, Гризманн 24 миллион евро олади. Шу туфайли, Лионель Мессига ойига 8,3 миллион евро миқдорида маош олсада, аслида унинг қўлига тегадиган пул йилига 50 миллион еврога тенг бўлади. Таққослаш учун, Криштиану Роналдунинг «Ювентус»даги ойлик маоши миқдори 4,7 миллион еврога тенг. Бу Лионель Мессининг солиққача бўлган маошидан икки баробар кам, лекин у солиқлардаги фарқлар туфайли йилига 31 миллион евро олади.

АПЛда энг кўп маош Ўзил ва Алексисда
Поль Погба, Эден Азар, Давид де Хеа, Кевин де Брюйне, Серхио Агуэро, Ҳарри Кейн, Мухаммад Салоҳ, Ромелу Лукаку – уларнинг барчаси «Арсенал»да асосий таркибда ўйнамаётган Месут Ўзил ҳамда «МЮ»да асосий таркиб футболчиси саналмайдиган Алексис Санчесдан кам маош олишади. Озил ҳафтасига 400 минг фунт, Санчес эса 500 минг фунт миқдоридаги маош билан таъминланган. Поль Погба ҳафтасига 290 минг, Агуэро ва Азар ҳафтасига 220 минг фунтдан маош олади.

Германияда Левандовски ҳаммадан кўп пул ишлайди
Польшалик ҳужумчининг ойлик маоши миқдори солиққача 1,3 миллион евро. Бу эса у Европада кучли ўнликдан ташқарида эканини англатади. «Бавария» - Европанинг суперклуби, аммо мюнхенликлар трансферларда ҳам, футболчиларнинг маошлари борасида ҳам камхарж ҳисобланишади.

«Атлетико» бош мураббийи «ПСЖ» бош мураббийидан 7 баробар кўп олади

Диего Симеоненинг ойлик маоши миқдори солиққача бўлган ҳолатда 3,3 миллион еврога тенг. «ПСЖ» эса Томас Тухелга ойига 420 минг евро тўлайди (солиқлар билан қўшиб ҳисобланганда). Ноҳақликдек кўринади: бир томонда дунёнинг энг бой клубларидан бири, иккинчи томонда унча бой бўлмаган клуб. Симеоне ростан ҳам Тухелдан кўп ойлик олади. Аммо барчаси ташқаридан кўринганидек эмас.

Биринчидан, Испанияда солиқлар юқори. Баъзида, даромаднинг 48 фоизи солиққа кетади. Шу туфайли, Симеоне қоғозда йилига 39 миллион евро кўрсатилган бўлсада, қўлга 20 миллион евро олади. Тухелнинг маошидан камроқ «ушлаб қолишади» ва унинг йиллик маоши миқдори 4 миллион евродан ортиқроқ бўлади. Бу ҳолатда фарқ 7 эмас, 5 баравар бўлади. Қолаверса, Париж клубида бош мураббий асосий фигура эмас, «Атлетико»дагидан фарқли равишда.

Гвардиола ва Вальверде: ким кўпроқ ишлаб олади?
Хосеп Гвардиоланинг ойлик маоши миқдори 1,9 миллион евро, Эрнесто Вальверденики эса 2 миллион евро. Лекин солиқлардаги фарқлар ҳисобга олинса, Гвардиола анча кўпроқ олиши маълум бўлади. 

АПЛда иккинчи йирик маош - Пеллегринида
«Вест Ҳэм» янги босқичга чиқиш учун ҳаракат олиб бормоқда ва пулларни аямаяпти. Мануэль Пеллегрини ойига солиқларгача бўлган ҳолатда 950 минг евро олади, бу эса Маурисио Почеттино, Унаи Эмери, Маурисио Сарри ва Юрген Клоппникидан кўп. Бу мураббийларнинг барчаси, «Наполи»да ишлаётган Карло Анчелоттидан камроқ маош олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз