Узбек O'zbek
Самолёт қулаган жойдан топилган жасад футболчи Саланики экани тасдиқланди
Жума, 08 Феврал
15517

Ўтган ҳафта бортида «Кардифф» ҳужумчиси Эмилиано Сала ва учувчи Дэвид Ибботсон билан ҳалокатга учраган самолётдан топилган жасаднинг шахси аниқланди.

Британиянинг Дорсет графлиги полиция бошқармасидан маълум қилишларича, полиция идентификация жараёни якунланганини маълум қилган, экспертиза ҳалок бўлган пассажир Сала эканини тасдиқлаган.

21 январь куни Франциянинг Нант шаҳридан Уэльснинг Кардифф шаҳрига қараб учган самолёт манзилга етишига бир соат қолганида радарлардан йўқолиб қолган эди, унинг қолдиқлари 3 февраль куни Ла-Манш бўғозидан топилди. Самолёт бортида аниқланган жасад 7 февралда Британия Авиация ҳодисаларини текшириш бюроси ва футболчининг қариндошлари ёллаган компания томонидан сувдан олиб чиқилган эди.

Самолётда Эмилианодан ташқари фақат 60 ёшли учувчи Дэвид Ибботсон бўлган. Кейинроқ учувчининг йўловчиларни ташиш учун лицензияси бўлмагани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Сала «Нант» клубидан «Кардифф»га қишки трансфер мавсумида ўтган, 15 млн фунт қиймат билан у британ клуби тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз