Узбек O'zbek
Европанинг яна бир давлати Евро-2028 мезбонлиги учун даъвогарлик қилишини билдирди
Жума, 08 Феврал
3712

Италия 2028 йилги Европа чемпионатини ўтказиш учун ариза топшириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси президенти Гарбриэле Гравина маълум қилди.

«Евро-2028нинг Италияда бўлиши – дастуримизнинг бир қисми ҳисобланувчи асосли ғоя, яъни у бор-йўғи ўй-хаёл эмас.

Ушбу лойиҳа мамлакатимизда энтузиазмни келтириб чиқаради, шунингдек, спорт инфратузилмасини яхшилашнинг таянчига айланади. УЕФА бу истагимизни қондиришига умид қиляпман», – деди Гравина.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 қитъанинг 12 шаҳрида, Евро-2024 эса Германияда бўлиб ўтади. 

Бунга қадар 4 мамлакат – Сербия, Греция, Руминия ва Болгария 2028 йилги қитъа биринчилиги учун қўшма ариза топшириши эълон қилинган эди. Шунингдек, Англия ҳам ушбу турнир мезбонлигига қизиқиш билдирган; Испания ва Португалиянинг биргаликда ариза топшириш нияти борлиги маълум. Бундан ташқари, яна тўртта давлат –Дания, Финляндия, Норвегия ва Швеция мамлакатлари ҳам қўшма ариза билан чиқиши эҳтимоли бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз