Узбек O'zbek
«Барселона» Коутиньони «Челси»га сотмайди
Жума, 08 Феврал
7550

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа яримҳимоячиси Филиппе Коутиньога «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Коутиньони сотиш масаласини кўриб чиқмоқчи эмасмиз. У клубимиз режаларидан ўрин олган. У жамоамиз ўйин услубини яхши ўзлаштирган.

Уни сотишни истамаймиз», – деган Бартомеудан иқтибос келтирди Cadena Cope.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Челси» «Реал»га ўтишни кўзлаётган Эден Азар ўрнини Коутиньо билан тўлдирмоқчи экани ҳақида хабар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз