Узбек O'zbek
Мушук «Марсель» - «Бордо» ўйинининг ягона томошабини бўлди
Чоршанба, 06 Феврал
5780

Франция чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Марсель» - «Бордо» ўйини мухлисларсиз ўтказилди.

«Велодром» стадионига фақат футболчилар, клублар раҳбарияти, журналистлар ва фотомухбирлар киритилди. Трибуналарда эса ўйинни ёлғиз мушук кузатиб борди, айнан у фотомухбирлар эътиборини ўзига жалб қилди.

Беллашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Бу натижадан сўнг, «Марсель» 34 очко билан 7-ўринда, «Бордо» эса 28 очко билан 12-ўринда бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «Марсель» клуби «Лилль»га (1:0) қарши ўтказилган ўйинда фанатлари томонидан уюштирилган тартибсизликлар туфайли, 1та ўйинни мухлисларсиз ўтказиш қарори билан жазоланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз