Узбек O'zbek
«Ювентус» Роналдунинг истагига кўра учта трансферга тайёрланмоқда
Сешанба, 05 Феврал
18540

“Ювентус” ёзги трансферлар вақтида Криштиану Роналдунинг хоҳишига кўра «Реал»нинг уч футболчисини сотиб олмоқчи, деб хабар тарқатди Tuttosport.

Рўйхатнинг биринчи ўрнида ҳужумчи Иско қайд этилган. Испаниялик футболчи жорий мавсумда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис мавсум якунланганидан сўнг “қироллик клуби”ни тарк этиши кутилмоқда.

Роналду, шунингдек, “кекса синьора” сафида дўстларидан бири Марселони ҳамда “Бавария”да ижара асосида ўйнаётган Хамес Родригесни кўришни истамоқда. Колумбиялик футболчининг мюнхенликлар устози билан муносабатлари яхши эмас.

Таъкидлаш жоиз, бугун 34 ёшни қарши олган португалиялик юлдуз бу мавсум 28 ўйинда майдонга тушган ва 19та гол уриб, 9та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз