Узбек O'zbek
Февралдаги икки класикода «Реал» дарвозасини ким қўриқлаши маълум
Сешанба, 05 Феврал
18036

«Реал» мураббийлар штаби Қирол кубогининг ярим финали доирасидаги «Барселона»га тўқнашувларда дарвозани Кейлор Навасга ишониб топширади, дея маълум қилди Маrcа.

Коста-рикалик дарвозабон ушбу мавсум кубок доирасида 5та учрашувни асосий таркибда ўтказиб, икки (Мелилла 0:4 ва Леганес 0:3) ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Испания кубоги доирасидаги «Эль-класико»нинг биринчи қисми 6 февралда «Камп Ноу»да, жавоб ўйини эса 28 февраль санасида «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Мазкур икки баҳс ҳам Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бошланади.

Жуфтлик ғолиби финалда «Бетис» ёки «Валенсия»га қарши ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз