Узбек O'zbek
Фото: Элдор Шомуродов Жозе Моуриньо билан
Душанба, 04 Феврал
49962

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Instagram саҳифасида португалиялик мураббий Жозе Моуриньо билан тушган суратини жойлаштирди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Eldor Shomurodov (@shomurodov.eldor) on

«Ростов» матбуот хизмати хабарига кўра, клуб бугун қишки танаффусдаги учинчи йиғинини ўтказиш учун Испаниянинг Марбелла шаҳрига жўнаб кетмоқда. Йиғин доирасида тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Шомуродов БАА мезбонлигида ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги учта ўйинда тўртта гол муаллифи бўлган эди. Аввалроқ у «Ростов»нинг трансферга қўйиладиган футболчилар рўйхатига тушгани, унга Европа ва Осиёнинг бир қатор клубларидан қизиқиш борлиги хабар қилинган эди.

Ростовликлар РПЛ биринчи даврасини 24 очко билан 7-ўринда якунлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз