Узбек O'zbek
Балотелли: «А Серияда ўйнаш зерикарли»
Душанба, 04 Феврал
2689

«Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли қишки трансфер ойнаси вақтида А Серияга қайтиш вариантларини кўриб чиқмаганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик ҳужумчи ўтган ойда «Ницца»дан «Марсель»га ўтган эди.

«Охирги ойлар давомида Италияга қайтиш ҳақида ўйлаганим йўқ. А Серияда тактикага жуда катта урғу қаратишади ва у ер бироз зерикарли. Аммо фаолиятимга «Брешия»да якун ясашни истаган бўлардим, буни инкор қилмайман», – деган Балотеллидан иқтибос келтирди beIN Sports.

28 ёшли Марио Брешия провинциясида улғайган. Фаолияти давомида «Интер», «Манчестер Сити», «Милан», «Ливерпуль» каби клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз