Узбек O'zbek
«Монако» 2 ойдан буён илк ғалабага эришди
Якшанба, 03 Феврал
4976

«Монако» Франция чемпионатининг 23-турида «Тулуза»дан устун келди (2:1). Монегаскликлар жамоасида голларга Александр Головин ва Сеск Фабрегас муаллифлик қилишди.

Бу ғалаба эвазига жамоа 7 учрашув давом этган ғалабасиз серияга (4 дуранг ва 3 мағлубият) барҳам берди.

«Монако» охирги марта 6 январь куни «Кан» устидан ғалаба қозонганди (1:0), аммо бу Франция Кубогининг 1/32 финали доирасидаги ўйин эди.

Биринчи Лигада эса князлик клуби икки ойдан бери ғалаба қозона олмаётганди. 2018 йилнинг 4 декабрида жамоа сафарда «Амьен»ни мағлуб этганди (2:0). Кейин 4 мағлубият ва 2 дуранг қайд этилди. Жамоа жорий мавсумда атиги 4 бор ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Леонарду Жардим яна «Монако» бошқарувига қайтарилганди. У мавсумни бош мураббий сифатида бошлаган, аммо 13 октябрь куни ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Тьерри Анри тайинланганди. Аммо Анри ҳам қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилди.

«Монако» эндиликда очколари сонини 18тага етказган ва турнир жадвалида 19-ўриндан 18-ўринга кўтарилган.

Франция чемпионати
23-тур
Монако – Тулуза 2:1
(1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 15 Головин, 1:1 – 20 Жюльен, 2:1 – 62 Фабрегас.
Монако – Субашич, Сидибе, Глик, Бадиашиле, Балло, Фабрегас, Жемерсон, Желсон Мартинш (Адриен Силва, 72), Головин (Нкуду, 77), Рони Лопеш, Фалькао (Винисиус, 84).
Тулуза – Рене, Диаките, Жюльен, Седзи, Силла, Ману Гарсия (Жан, 79), Сангаре, Дурмаз (Босток, 71), Доссеви, Лейя-Исека, Градель.
Огоҳлантиришлар: Балло (9), Градель (45), Диаките (50), Силла (60), Жемерсон (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз