Узбек O'zbek
Месси жароҳат олди
Якшанба, 03 Феврал
12720

«Барселона» етакчиси Лионель Месси маълум муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин. Аргентиналик ҳужумчи Испания чемпионатининг 22-турида «Валенсия»га қарши ўйин вақтида (2:2) кичик жароҳат олган. У валенсияликлар 2 тўп фарқи билан олдинда бораётган вақтда жароҳат олган, аммо майдонга қайтиб, икки гол урган ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Каталонияликлар жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде Мессининг ҳолати бўйича изоҳ берди.

«Ҳозирча мен Месси билан нима бўлгани ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Унинг бел соҳасидаги мушакларида оғриқ пайдо бўлган. Жароҳат қанчалик жиддийлиги маълум эмас. Эртага тиббий текширувлар ўтказилади», — деган Вальверде ўйиндан кейин.

Катта эҳтимол билан Месси 6 февраль куни «Камп Ноу»да Испания Кубоги яримфиналида «Реал»га қарши кечадиган биринчи ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз