Узбек O'zbek
«Спартак» Москва дербисида «Локомотив»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, соврин эгасига айланди
Чоршанба, 30 Январ
1864

Москванинг «Спартак» клуби Қатарда бўлиб ўтган «Фонбет Матч Премьер» кубоги ўртоқлик мусобақасининг ғолибига айланди. «Қизил-оқлар» финал ўйинида ҳамшаҳарлари «Локомотив»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ ҳимоячи Айртон Лукас ҳисобни очди. Бўлим ўрталарида Александр Ломовицкий фарқни иккитага оширди. Кейинги тайм охиридаги Зе Луишнинг дубли «Спартак»чиларга ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалабани келтирди.

«Спартак» мусобақа доирасидаги олдинги икки ўйинда ҳам ғалаба қозонган, «Ростов» (2:1) ва «Зенит»дан (3:0)дан устун келган эди. Шу тариқа 9 очко тўплаган жамоа 5 очко жамғарган «Локомотив», «Зенит» (3 очко) ва «Ростов»ни (1) ортда қолдирди.

Спартак – Локомотив – 4:0 (2:0)
Голы: 1:0 – Айртон (1), 2:0 – Ломовицкий (31), 3:0 – Зе Луиш (84), 4:0 – Зе Луиш (86).

Эслатиб ўтамиз, Россия чемпионатининг биринчи даврасини «Зенит» пешқадам сифатида якунлаган, ундан кейинги ўринларда мос равишда «Краснодар», ЦСКА, «Спартак» ва «Локомотив» клублари банд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз