Узбек O'zbek
Озмун икки кун ичида клубини ўзгартириши мумкин
Чоршанба, 30 Январ
5319

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби Қозоннинг «Рубин» жамоаси ҳужумчиси Сардор Озмун хариди бўйича расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда « БИЗНЕС Online» хабар тарқатган.

Манбага кўра, питерликлар Эрон терма жамоаси етакчиси учун 10 млн евро таклиф этиб, расмий мактуб билан чиқишган. Аммо декабрь ойи охирида бош мураббий Қурбон Бердиев ва спорт директори Рустем Сайманов ўз интервьюларида Озмунни 15 млн еврога баҳолашаётгани ҳақида айтишган эди.

Ҳозирда музокаралар давом этмоқда; компенсация суммаси, бонуслар ва бўлажак хариддан тўланадиган фоизлар каби масалаларни муҳокама қилиняпти. Нашр манбаси томонлар 11-12 млн евро нархда тўхталишларини тахмин қилган.

Таъкидланишича, «Зенит»га ҳамон тергов изоляторида қолаётган Александр Кокориннинг ўрнига унинг ўзи каби маҳсулдор ҳужумчи керак. Сергей Семак жамоасидаги Артём Дзюба ва Антон Заболотний бундай даражадаги футболчилар эмас.

Айни пайтда, Озмунга «Галатасарой» ва «Вулверҳэмптон» клубларидан ҳам норасмий таклифлар борлиги айтилмоқда. Улар эронлик футболчини ижарага олишга қизиқишмоқда.

Маълумот учун, Россияда трансфер ойнаси 23 февралда ёпилади. Аммо «Зенит» Европа Лигасининг баҳорги мавсуми учун заявкани икки кун ичида – 1 февралга қадар УЕФАга топшириши керак.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ҳужумчи Эрон терма жамоаси билан Осиё Кубогида ярим финалга қадар етиб борди ва финал йўлидаги баҳсда Японияга йирик ҳисобда ютқазди. Сардор турнирда 4та гол муаллифи бўлди. У РПЛнинг бу мавсумидаги 14 ўйинда шунча гол урган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз