Узбек O'zbek
Неймар узоқ вақт даволанадиган бўлди
Чоршанба, 30 Январ
4252

«Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчи Неймарнинг жароҳати ва тикланиши билан боғлиқ вазият ҳақида ахборот берди.

Шифокорларнинг маслаҳатидан сўнг, футболчи жарроҳлик столига ётмасдан, даволанадиган бўлди. Энди Неймар 10 ҳафта – тахминан 2,5 ойни ўтказиб юборади. Унинг ўзи ҳам таклиф қилинган даволаниш турига рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Франция Кубоги 1/16 финалдан ўрин олган «Страсбур»га (2:0) қарши ўйинда ўнг оёғи товони суягидан лат еган эди. Ўтган йили у айнан шу суягини синдириб олгани туфайли бир неча ойни ўтказиб юборганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз