Узбек O'zbek
Жардим «Монако» раҳбариятини таркибни қисқартиришга чақирди
Чоршанба, 30 Январ
3269

«Монако» бош мураббийи Леонарду Жардим Франция Лига кубогининг ярим финали доирасидаги «Генгам»га қарши баҳсдан сўнг жамоа таркибини қайта кўриб чиқиш зарурати ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, ўйинда дуранг қайд этилди (2:2), пенальтилар сериясига кўра «Генгам» финалга чиқди.

«Эҳтимол, яна трансфер қилармиз. Мен клубдан таркибни қисқартиришни сўрадим. Жамоада майдонга кам тушаётганидан норози бўлиб юрадиган кўплаб футболчилар бўлишига йўл қўя олмайман. Биз, шунингдек, таркибни кучайтиришимиз ҳам керак.

Охирги сўзни раҳбарият айтади. Менинг истагим шу. Ҳаммамиз «Монако»даги аҳвол ўнгланишини истаймиз. Жамоага сифатли рақобатни ўстириш учун футболчилар керак», – деган Жардимдан иқтибос келтирмоқда L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилганидан уч ой ўтиб, яна лавозимига қайтарилди. Монегаскликлар унинг қўл остидаги илк ўйинда «Дижон»га ютқазишди (2:0), кечаги баҳс эса иккинчи ўйин эди. Клуб айни пайтда Франция чемпионатида 19-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз