Узбек O'zbek
Франция Лига кубогининг илк финалчиси маълум бўлди
Чоршанба, 30 Январ
2844

Франция Лига кубогида финалнинг илк иштирокчиси маълум бўлди.

Ўз майдонида «Монако»ни қабул қилган «Генгам» асосий вақтда дуранг қайд этиб, пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди. Ваҳоланки, 18-дақиқада «Монако» яримҳимоячиси Маркуш Лопеш ҳисобни очган, орадан 6 дақиқа ўтиб Александр Головин клубдаги илк голи билан орадаги фарқни иккитага оширган эди. Аммо танаффусдан кейин мезбонларнинг икки ҳужумчиси – Алексадр Менди ва Маркус Тюрам мувозанатни тиклашга эришди.

Қайд этиш керак, Леонарду Жардим шогирдлари ўйиннинг 14-дақиқасидан бошлаб, Вильям Ванкёрнинг қизил карточка олиши ортидан бир киши кам бўлиб тўп сурди.

Шу тариқа, «Генгам» Франция Лига кубогининг ўтган мавсумдаги иккинчи финалчисини ҳам мусобақадан чиқариб юборди. Чемпионатнинг сўнгги ўрнида бораётган клуб шу ой чорак финалда «ПСЖ»ни мағлуб этган эди.

«Генгам»нинг финалдаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган «Страсбург» – «Бордо» баҳсида аниқланади.

Франция Лига кубоги
1/2 финал, 29 январь
Генгам – Монако 2:2 (0:2) пен. 5:4
Голлар: 0:1 – 18 Рони Лопеш, 0:2 – 24 Головин, 1:2 – 46 Менди, 2:2 – 55 Тюрам.
Генгам – Юнссон (Кейяр, 90), Кербра, Ребошу, Траоре, Эбоа-Эбоа, Коко, Ндонг (Роделен, 46), Фири, Блас, Тюрам, Менди (Ру, 76).
Монако – Субашич, Глик, Жемерсон, Бадиашиле, Балло, Рони Лопеш (Сидибе, 73), Фабрегас, Головин (Диоп, 78), Венкер, Желсон Мартинш (Тюрам-Ульен, 80), Хенрихс.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.
Огоҳлантиришлар: Ндонг (39), Балло (61).
Четлатиш: Венкер (14).

30 январь
22:45. Страсбург – Бордо

Финал, 30 март
Генгам – Страсбург / Бордо

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз