Узбек O'zbek
Қарзга ботган «Анжи»нинг стадионидаги газон кўчириб кетилмоқда
Чоршанба, 30 Январ
4565

Махачқальанинг «Анжи» клуби тўловларни амалга оширмагани учун стадиони газони кўчириб олиб кетилмоқда. «Чемпионат.com» хабарига кўра, майдон ўрнига концерт майдони қуриш режалаштирилган.

Шу тариқа, РПЛ иштирокчиси «Анжи» мавсумнинг иккинчи ярмида ўз майдонида ўйин ўтказа олмайдиган бўлди. Ҳозирда уй ўйинлари учун Грозний ва Краснодар шаҳридаги стадионлар вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Махачқаъла клубининг янги бош директори Абсалутдин Агарагимов клубнинг қарзлари 78 млн рублни ташкил этишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Анжи» биринчи даврани 16 жамоа орасидан 15-ўринда якунлади. «Сариқ-яшиллар» 5 февралдан икки ҳафталик иккинчи йиғин учун Туркияга жўнаб кетишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз