Узбек O'zbek
«Зенит» Ракицкий трансферини эълон қилди
Сешанба, 29 Январ
1800

Донецкнинг «Шахтёр» клуби марказий ҳимоячиси Ярослав Ракицкий расман Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби аъзосига айланди.

«Зенит» расмий сайтидаги эълонда трансфер суммаси ошкор этилмаган, аммо аввалроқ матбуотда бу миқдор 12 млн евро экани маълум қилинганди. 29 ёшли украиналик янги клуби билан 2022 йил ёзигача муддатга шартнома имзолаган.

Маълумот учун, 29 ёшли Ракицкий – «Шахтёр» тарбияланувчиси. У 2009 йилдан буён клуб асосий жамоасида тўп суриб келган. Ярослав Донецк клуби таркибида 325та ўйинда қатнашиб, 14та гол урган ва 30та голга ассистентлик қилган. У олти мартадан Украина чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган, 3 марта Суперкубокни қўлга киритган. Премьер-лиганинг жорий мавсумида у 11та ўйинда қатнашиб, битта гол муаллифи бўлганди.

Ракицкий Украина терма жамоаси сафида 54та ўйин ўтказиб, 5та гол урган; 2012 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, «Зенит» Россия чемпионатининг 17та туридан сўнг 34 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз