Узбек O'zbek
«Зенит» аргентиналик ҳимоячи трансферини келишиб олди
Сешанба, 29 Январ
1520

«Зенит» Португалиянинг «Спортинг» клуби ҳимоячиси Маркос Акунья билан шартнома имзолашга яқин.

A Bola хабарига кўра, питерликлар аргентиналикнинг 16 миллион евролик трансферини келишиб олишган. Бу қиймат бонуслар билан яна 4 миллион еврога ошиши мумкин.

27 ёшли Акуньянинг «Спортинг» билан имзолаган шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули 60 миллион еврога тенг. Португалия чемпионатининг жорий мавсумида аргентиналик футболчи 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз