Узбек O'zbek
«ПСЖ» Паредеснинг агентлари билан келиша олмаяпти
Сешанба, 29 Январ
1115

«ПСЖ» Леандро Паредеснинг агентлари билан келишувга эриша олмаяпти. Le Parisien`нинг ёзишича, музокаралар бир неча соат давом этган, аммо парижликлар «Зенит»нинг собиқ аъзоси вакилларини комиссион тўловлар борасида кўндира олишмаган.

Маълум қилинишича, Паредес аллақачон Франция пойтахтига етиб борган ва ўзи учун 8-рақамни танлаган. Аргентиналик футболчи «ПСЖ» билан 4,5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. ОАВда «Зенит» трансфер учун 45 млн евро олиши борасида маълумот бор.

Харид ҳақида якшанба куниёқ эълон қилиниши кутилган эди, аммо «ПСЖ» спорт директори Антеро Энрике битимнинг баъзи шартлари устида қўшимча музокара ўтказишга қарор қилган.

24 ёшли Леандро Россия Премьер-Лигасининг жорий мавсумида 15 учрашувда майдонга тушган ва 3 гол уриб, 2 голга узатма берган. Паредес Европа Лигасида ҳам 7 ўйин ўтказиб, 1 гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз