Узбек O'zbek
«Зенит» 12 млн еврога тажрибали ҳимоячи сотиб олмоқда
Душанба, 28 Январ
2098

Донецкнинг «Шахтёр» клуби ҳимоячиси Ярослав Ракицкий тез орада «Зенит» билан шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда «Спорт-Экспресс». Нашр маълумотига кўра, у тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.

Трансфер тўғрисида яқин фурсатларда хабар қилиниши, питерликлар Ракицкий учун 12 млн евро тўлаши айтилмоқда. Футболчининг маоши йилига 2,5 млн еврони ташкил этади.

Ярослав янги жамоасининг иккинчи йиғинидан олдин Санкт-Петербургга етиб келиши кутилмоқда. «Зенит» 1-10 февраль кунлари Испанияда йиғин ўтказади.

Маълумот учун, 29 ёшли Ракицкий – «Шахтёр» тарбияланувчиси. У 2009 йилдан буён клуб асосий жамоасида тўп суриб келган. Донецк клуби таркибида олти мартадан Украина чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган. Премьер-лиганинг жорий мавсумида у 11та ўйинда қатнашиб, битта гол муаллифи бўлганди.

Россия чемпионатида эса «Зенит» 17та турдан сўнг 34 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз