Узбек O'zbek
Неймарнинг жароҳати оғир экани маълум бўлди
Душанба, 28 Январ
6980

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг жароҳати оғир бўлиши мумкин.

26 ёшли бразилиялик Франция Кубогидан ўрин олган «Страсбург»га қарши ўйинда эси жароҳатини янгилаган, яъни товонини суягини синдириб олган эди. Энди у март ойи охирига қадар майдонга тушмайди, деб хабар беради L’Equipe.

Айни пайтда «ПСЖ» клуби ва Бразилия терма жамоаси шифокорлари жарроҳлик амалиётини ўтказиш бўйича маслаҳат қилишмоқда. Бу ҳақдаги қарор тез орада қабул қилинади. Агар Неймар жарроҳлик столига ётадиган бўлса, мавсум охирига қадар майдонга тушолмайди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи айнан шундай жароҳат туфайли, ўтган йили 3 ой давомида даволанган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз