Узбек O'zbek
Бельгия клуби Озмунни ўзи учун рекорд қийматда сотиб олиши мумкин
Душанба, 28 Январ
5714

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Озмун фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Het Nieuwsblad нашри маълумотига кўра, «Рубин» аъзоси «Андерлехт» клубининг трансфер нишонига айланган. Брюссел шаҳри жамоаси ҳужум чизиғидаги муаммоларига 24 ёшли эронлик трансфери ёрдамида ечим топмоқчи.

Шу билан бирга, хабар қилинишича, Озмуннинг хариди «Андерлехт» учун рекорд қийматдаги трансфер бўлиши мумкин. Чунки қозонликлар Сардор учун 10 млн евро сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Озмун ҳозирда Эрон терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этмоқда. У ярим финалгача бўлган бешта ўйинда ўз ҳисобига 4та гол ва 1та голли пас ёзиб қўйди. Бугун форслар Тошкент вақти билан соат 19:00да финал йўлланмаси учун Японияга қарши майдонга чиқишади.

Аввалроқ рус матбуотида «Рубин» молиявий қийинчиликлар сабаб Озмунни сотиб юборишга тайёр экани ҳақида хабар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз