Узбек O'zbek
Неймарнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
Якшанба, 27 Январ
6707

«ПСЖ» 12 февраль куни ЕЧЛнинг нимчорак финали доирасида сафарда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнайди.

Telefoot нашри хабарига кўра, парижликларнинг жароҳатдаги ҳужумчиси Неймарда бу учрашувда иштирок этиш учун кичик бўлсада имконият бор.

Клуб бош мураббийи Томас Тухель ҳам футболчининг ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Неймар эндигина даволанишни бошлади, кейинги ҳафтада унинг ҳақиқий ҳолати маълум бўлади. Айни вақтда аниқ муддат ҳақида айта олмаймиз», — дея Тухелнинг сўзларини келтирмоқда AFP.

Бразилиялик футболчи 24 январь куни Франция Кубогининг 1/16 финалида «Страсбур»га қарши ўйин вақтида жароҳат олган ва майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди.

Кейинроқ Неймарнинг ўнг оёғи товони суяги яна лат егани маълум бўлди, унда эски жароҳати қайталанган 

Одатда бундай жароҳатдан тикланиш учун бир неча ҳафта муддат талаб этилади.

Неймар жорий мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 22 учрашувда майдонга тушган ва 20 гол уриб, 2 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз