Узбек O'zbek
Жардимнинг қайтиши ёрдам бермади. «Монако» яна ютқазди
Якшанба, 27 Январ
3322

Франция чемпионатининг 22-турида «Дижон» «Монако»ни қабул қилди. Дижондаги «Гастон Жерар» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи гол «Дижон» яримҳимоячиси Квон Чан Хун томонидан 24-дақиқада урилди. Иккинчи бўлим бошида монегаскликлар бир киши кам бўлиб қолишди - 60-дақиқада ҳимоячи Налдо майдондан четлатилди. 9 дақиқа ўтиб мезбонлар хавбеки Наим Слити иккинчи голни урди.

Қайд этиш керакки, бу бразилиялик ҳимоячи қаторасига иккинчи ўйинда қизил карточка олиши бўлди, бир ҳафта муқаддам у «Страсбур»га қарши ўйин бошида жамоасини қийин аҳволда қолдирган ва якунда йирик ҳисобдаги мағлубият қайд этилганди (1:5).

Шу тариқа, Тьерри Анри ўрнига қайтарилган португалиялик мутахассис Леонарду Жардимнинг қайтиши жамоага ёрдам бермади. «Монако» ҳамон 15 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида 19-ўринда қолмоқда, «Дижон» очколари сонини 20тага етказиб, 16-ўринда жойлашган.

Франция чемпионати
22-тур
Дижон – Монако 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24 Квон Чхан Хун, 2:0 – 69 Слити.
Дижон – Аллен, Шафик, Ямбере, Лотоа, Хаддади, Марье, Абед, Квон Чхан Хун (Кейта, 82), Слити (Бальмон, 81), Саид, Тавареш.
Монако – Субашич, Глик, Налдо, Бадиашиле, Сидибе, Фабрегас (Головин, 68), Хенрихс (Силла, 84), Тилеманс (Венкер, 68), Балло, Рони Лопеш, Фалькао.
Огоҳлантиришлар: Тилеманс (49), Хенрихс (62), Саид (79), Хаддади (90), Лотоа (90).
Четлатиш: Налдо (60).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз