Узбек O'zbek
Жардим «Монако»га қайтиш учун бир нечта таклифни рад этган. Шундан бири инглиз клубидан эди
Якшанба, 27 Январ
3727

Португалиялик мутахассис Леонарду Жардим «Монако»га қайтиши олдидан ўзига келиб тушган барча таклифларни рад этган.

TF1 манбаси маълумотига кўра, Жардим биринчи навбатда Хитойнинг «Далянь Ифан» клубидан тушган таклифни рад этган, хитойликлар унга йилига 17 млн евро тўлашга рози эди. Бундан ташқари, 44 ёшли мутахассис Саудия Арабистони клубидан келган молиявий томондан жозибадор бўлган бошқа клуб таклифига ҳам йўқ деган.

Леонардуга ўтган ҳафтада инглиз клубларидан бири ҳам таклиф йўллаб, рад жавоби олган. Лекин бу ушбу мутахассисга анча аввалроқ қизиқиш билдирган «Лестер Сити» эмас.

Жардим «Монако» бош мураббийлигидан ишдан бўшатилгач, яна 3 ой ўтиб, Тьерри Анри ўрнига яна бош мураббий этиб тайинланди.

Мутахассис монегаскликлар билан 2021 йил ёзига қадар амалда бўлувчи шартномага имзо чеккан.

Жардимнинг қайтишини агент Жорже Мендеш ташкиллаштирган.

Келишувга кўра, мураббий «Монако»да аввалгидек йилига 4 миллион евро миқдорида маош олади.

Монегаскликлар айни вақтда 15 очко тўплаган ҳолда Франция чемпионатида 19-ўринда жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз