Узбек O'zbek
Игнатий Нестеров Саудия Арабистони клубига ўтди
Якшанба, 27 Январ
11147

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Локомотив» футбол клуби дарвозабони Игнатий Нестеров Саудия Арабистони клубида тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда «Уҳуд» клубининг Твиттер аккаунти маълум қилмоқда.

Игнатий Нестеров Мадина шаҳрининг «Уҳуд» клуби билан шартнома имзолаган. Ҳозирча шартнома шартлари аниқ эмас.

«Уҳуд» клуби Мадина шаҳридаги, 24 минг кишига мўлжалланган Шаҳзода Муҳаммад ибн Абдулазиз стадионида ўйнайди.

Айни пайтда клуб Саудия профессионал футбол лигасида 16 турдан сўнг 6 очко билан сўнгги — 16-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Игнатий Нестеров Ўзбекистон Осиё Кубогининг нимчорак финалида Австралияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлгач, терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У 2002 йилдан буён терма жамоанинг асосий дарвозабони саналарди. Нестеров терма жамоа билан 2011 йилги Осиё Кубогида тўртинчи ўринни қўлга киритган. У терма жамоа сафида жами 105 ўйинда дарвозани қўриқлаган.

Нестеров 2000-2001 йилларда Самарқанднинг «Динамо», 2002-2009 йилларда Тошкентнинг «Пахтакор», 2009-2013 йилларда пойтахтнинг бошқа бир жамоаси «Бунёдкор» клуби сафида бўлган. 2014 йилдан ҳозиргача «Локомотив» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз