Узбек O'zbek
«Атлетико» футболчиси Франция чемпионатига ўтди
Якшанба, 27 Январ
3194

«Атлетико» яримҳимоячиси Желсон Мартинш ижара асосида «Монако» сафида тўп суради. Бу ҳақда монегасклар клуби расмий сайтида маълум қилинган.

Португалиялик футболчи жорий мавсум якунига қадар «Монако» учун тўп суради. 

«Мен „Монако“ сафига ўтганимдан жуда хурсандман. Майдонга қайтишни ва янги жамоадошларим билан машғулотлар бошлашни сабрсизлик билан кутмоқдаман. „Монако“га қўлимдан келганча ёрдам бермоқчиман», — деган Мартинш.

Айни вақтда 23 ёшда бўлган Мартинш ўтган йилнинг ёзида эркин агент мақомида «Спортинг»дан «Атлетико»га ўтганди. У Испания чемпионатининг жорий мавсумида 8 учрашувда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз