Узбек O'zbek
ОАВ: «Монако» Анрини бўшатди ва Жардим билан келишиб олди 
Жума, 25 Январ
6287

«Монако» бош мураббийи Тьерри Анри биринчи жамоа билан ишлашдан четлатилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

«Монако» бугунги кундан биринчи жамоа мураббийи Тьерри Анри ўз вазифаларини бажаришдан четлатилиши ҳақида маълум қилади. Бу якуний қарор қабул қилинмагунга қадар юз беради. Франк Пасси жума куни биринчи жамоа билан машғулот ўтказади», - дейилади «Монако» матбуот хизмати хабарида.

24 январь куни Анри биринчи жамоанинг бир нечта футболчисини четлатгани ҳақида хабар берди. Мутахассиснинг маълум қилишича, «четлатилган ўйинчилар сони барчасининг номини айтиш учун жуда катта». Шунингдек, унинг таъкидлашича, «фақат ўз келажаги ҳақида ўйлайдиган» футболчилар четлатилди.

«Монако» Тьерри Анрини аслида ишдан бўшатиб бўлган. Унинг четлатилиши билан боғлиқ воқеа фақат расмий характерга эга, деб хабар қилмоқда BBC журналисти Дэвид Орнстейн «Твиттер»да.

Манба маълумотига кўра, яқин вақт ичида франциялик мутахассис баёнот билан чиқади. Шу билан бирга, «Монако» собиқ бош мураббий Леонарду Жардим билан клубга қайтиш ҳақида келишиб олган.

Аввалроқ, португалиялик монегасклар мураббийи лавозимига 48 соат ичида қайтиши мумкинлиги, жамоа эса у билан музокара бошлагани хабар берилганди. 44 ёшли Жардим «Монако» билан 2014 йилдан бери ишлаган. Унинг раҳбарлиги остида клуб 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпионига айланди. 2018 йил 11 октябрда мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди.

13 октябр куни Анри Жардимнинг ўрнини эгаллади, аммо у билан бирга клуб Франция чемпионати 12 ўйинида фақат икки ғалабани қўлга киритиб, Чемпионлар лигаси гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади ва Франция Кубогидан чиқиб кетди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз