Узбек O'zbek
«Монако» Анрини истеъфога чиқарса, жуда катта пул тўлайди
Жума, 25 Январ
4185

«Монако» клуби 41 ёшли бош мураббий Тьерри Анрини истеъфога чиқарса, 10-15 миллион евро атрофида товон пулини тўлашга мажбур бўлади, деб ёзади Nice-Matin.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб раҳбарияти франциялик мутахассисни ишдан четлатган эди. Унинг истеъфоси расман эълон қилинмаган бўлса-да, Франция матбуоти шу ҳақдаги хабарларни тарқатмоқда.

Тьерри Анри «Монако» клубига октябрь ойининг ўртасида тайинланди. Унинг қўл остида жамоа 12та ўйин ўтказиб, атиги 2 марта ғалаба қозонди. Жамоа Лига 1 мусобақасини тарк этиш хавфи остида турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз