Узбек O'zbek
«ПСЖ»нинг яна бир асосий футболчиси сафдан чиқди
Пайшанба, 24 Январ
4589

«Пари Сен-Жермен» яримҳимоячиси Марко Верратти жароҳат туфайли камида 3 ҳафтани ўтказиб юборади. Бу ҳақда RMC Sport манбаси хабар бермоқда. 

Верратти Франция чемпионатининг 21-турида «Генгам»га қарши кечган ва парижликларнинг 9:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган учрашувнинг иккинчи бўлимида жароҳат олганди.

Тиббий текширувлар натижасида 26 ёшли итальян футболчисининг чап оёғининг болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинларда узилиш рўй бергани аниқланган. 

Верратти «ПСЖ»га 2012 йили «Пескара» сафидан келганди. У жорий мавсумда Франция чемпионатининг 14 ўйинида майдонга тушган. 19 тур ўйинларидан кейин «Пари Сен-Жермен» 53 очко жамғарган ва турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.

Бундан аввалроқ, Неймар Франция Кубоги 1/16 финалдан ўрин олган «Страсбур»га (2:0) қарши ўйинда эски жароҳатини янгилаб олгани (у ўнг оёғи товони суягидан лат еган), энди бир неча ҳафта даволаниши лозимлиги туфайли сафдан чиққани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз