Узбек O'zbek
Неймар эски жароҳатини янгилаб олди
Пайшанба, 24 Январ
3120

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция Кубоги 1/16 финалдан ўрин олган «Страсбур»га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олди.

Дастлабки тиббий кўрикда у ўнг оёғи товони суягидан лат егани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ айнан шу суягини синдириб олган. Натижада, Неймар бир неча ҳафта давомида даволаниши кераклиги ойдинлашди.

Шу туфайли, унинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган, 12 февраль куни ўтказиладиган «Манчестер Юнайтед»га қарши дастлабки ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз