Узбек O'zbek
Манба: "ПСЖ" ва "Зенит" Паредес трансфери борасида келишувга эришишга яқин
Пайшанба, 24 Январ
1524

"ПСЖ" "Зенит" билан петербургликлар яримҳимоячиси Леандро Паредес трансфери борасида келишувга эришишга яқин. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Манба берган маълумотга кўра, клуб вакиллари Париждаги меҳмонхонада музокара ўтказишган. Учрашув яхши кечган бўлса-да, томонлар трансфер борасида тўлиқ келишиб олмаган. Маълум қилинишича, Паредес "ПСЖ" билан 4,5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. 

Аввалроқ "Зенит" аргентиналик футболчи учун 45 млн евро миқдордаги трансфер нархини белгилаган эди. 

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз