Узбек O'zbek
Окслейд-Чемберлен қайтмоқда
Чоршанба, 23 Январ
4884

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен февраль ойи бошида жамоа машғулотларига қайтади. 

2018 йилнинг июлида ушбу ҳавбек Чемпионлар лигаси яримфиналида «Рома»га қарши ўйинда олинган жароҳат туфайли янги мавсумни тўлиқ ўтказиб юбориши айтилганди. «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ҳам Алекс бу мавсумда ёрдам беришидан умид қилмаётганини айтиб ўтганди.

Аммо футболчи тез тузала бошлади — Окслейд-Чемберлен ҳозирда машғулотлар залида физиотерапевтлар кузатувида индивидуал машқларни бажармоқда.

Liverpool Echo хабарига кўра, февраль ойида футболчи умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлаши мумкин.

Шу тариқа, Окслейд-Чемберлен март ойида «Ливерпуль»га Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида «Бавария»га қарши кечадиган ўйинда ёрдам бериши мумкин бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз