Узбек O'zbek
«Марсель» Балотелли трансферини эълон қилди
Чоршанба, 23 Январ
3807

«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли эркин агент мақомида «Марсель»га ўтди.

Провансалликлар 28 ёшли италиялик билан мавсум охирига қадар шартнома имзоладилар. «Марсель» Балотеллига 4 миллион евро маош тўлайдиган бўлди. Агар Марио 10та гол урса 600 минг евро, ўзини яхши тутиб, аҳлоқ меъёрларидан четга чиқмаса яна 800 минг евро бонус олади.

Балотелли «Ницца»га 2016 йилда ўтган эди. У жами 61та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол урди. Футболчи «Интер», «Манчестер Сити», «Милан» ва «Ливерпуль» клубларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз