Узбек O'zbek
Кокорин ва Мамаевнинг ҳибсдаги муддати узайтирилади
Чоршанба, 23 Январ
3599

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ҳали бери озодликка чиқмайди.

Кокориннинг адвокати Андрей Ромашов хабарига кўра, футболчи 8 февралдан кейин ҳам ҳибсда қолади.

«Айбланувчилар жиноят иши билан танишишни бошламадилар. Демак, ҳибс муддати яна узайтирилади. Негадир ишни кўриб чиқиш жараёни чўзилмоқда. Ҳали иш судга оширилмади. Оширилган тақдирда ҳам, маҳкама камида 1 ойдан кейин бошланади. Шу туфайли, ҳибсда сақлаш муддати узайтирилади», – деди Ромашов.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Кокорин ва Мамаев Москва шаҳрида бир неча муштлашувда иштирок этишганди. Шундан сўнг, улар 2 ойга ҳибсга олинди. 5 декабрь куни суд уларнинг ҳибс муддатини 8 февралга қадар узайтирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз