Узбек O'zbek
Алли жароҳати туфайли қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди
Чоршанба, 23 Январ
3042

«Тоттенҳэм Ҳотспур» яримҳимоячиси Деле Алли Англия Премьер-лигасининг 23-турида «Фулҳэм»га қарши кечган ўйинда (2:1) жиддий жароҳат олган.

Тиббий текширувлар якунларига кўра, 22 ёшли футболчининг тизза ости пайлари чўзилгани аниқланган. Алли «Тоттенҳэм» шифокорлари назоратида тикланиш жараёнини ўтайди. 

Маълум қилинишича, у март ойига қадар майдонга қайта олмайди. 

Алли АПЛнинг жорий мавсумида «Тоттенҳэм» учун 17 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урган ва бир голга узатма берган. 23 тур ўйинларидан кейин «Тоттенҳэм» 51 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 3-ўрнида бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз