Узбек O'zbek
Саудия Арабистонини чорак финалга олиб чиқолмаган мураббий истеъфо берди
Сешанба, 22 Январ
3737

Саудия Арабистони бош мураббийи Хуан Антонио Пицци Осиё Кубоги нимчорак финалида Японияга қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият қайд этилган ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди. Чилилик мутахассис шартнома узайтирилмаслигини тасдиқлаган.

Айни вақтда 50 ёшда бўлган мутахассис Саудия Арабистони терма жамоаси бошқарувига 2017 йил кузида келганди, у ўшанда лавозимда 2 ой ишлаган Эдгардо Баусуни алмаштирганди.

Пицци муқаддам Чили терма жамоаси билан ишлаган ва 2016 йилда Америка Кубогида ғалаба қозонганди. Чилиликлар ЖЧ-2018 турнирига йўлланма ололмагач, у ўз лавозимини тарк этган.

У турли йилларда «Универсидад Католика», «Росарио Сентраль», «Сан-Лоренсо», «Валенсия» ва бошқа клубларда ҳам ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз